Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эгалари 800 долларга сотмоқчи бўлган сурат Рембрандтнинг 4 миллион долларлик картинаси эканлиги маълум бўлди

Эгалари 800 долларга сотмоқчи бўлган сурат Рембрандтнинг 4 миллион долларлик картинаси эканлиги маълум бўлди

Бу нарх ҳақида эшитган ака-укалар қай ҳолатга тушгани ҳақида хабар берилмаган.

Фото: Mike Corder / AP

АҚШнинг Тинек шаҳрида яшовчи ака-ука Нед, Рожер ва Стивен Ландаулар вафот этган оналаридан қолган суратни сотмоқчи бўлишди ва кимошди савдоси бўйича баҳоловчига кўрсатишди. Картина мутахассисда қизиқиш ўйғотмади ва бошланғич баҳоси 250 доллар этиб белгиланди.

1930-йилларда ака-укаларнинг онаси томонидан арзонлаштирилган моллар қаторида сотиб олинган картина нархи аукционда яшин тезлигида ўса бошлади ва тезда улар хоҳлаган 800 долларга етиб борди.

Энг қизиғи шундан кейин бўлди – кимошди савдосига телефон орқали Франция ва Германиядан харидорлар қўшилиб, нархни 5 минг долларга кўтариб юборишди. Тез орада нарх 100 минг, кейин эса 450 минг долларга қадар ошди. Охири франциялик харидор ҳаммани ҳайратда қолдирганича картинани 1,1 миллион долларга сотиб олди.

Кимошди даллоллари ҳам, сурат эгалари ҳам ҳеч нарсани тушунмай турган бир пайтда Германиядан қўнғироқ қилган харидор ҳаммасига ойдинлик киритди: «Ахир бу Рембрандт-ку! Мен бу суратни бутун умр излаганман».

Маълум бўлишича, бу суратни рассом XVII асрда чизган. Айнан шу картина Рембрандт қаламига мансуб сезгилар мавзусидаги бешта суратнинг бири ҳисобланади. Германиялик харидор бу суратларнинг учтасига эгалик қилган.

Франциялик омадли харидор эса сурат асл нусха эканлигига амин бўлиши билан уни коллекционерга 4 миллион долларга сотиб юборди.

Бу нарх ҳақида эшитган ака-укалар қай ҳолатга тушгани ҳақида хабар берилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг