Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна бир ўлкада коронавирусга чалинганлар сони бир миллиондан ошди

Яна бир ўлкада коронавирусга чалинганлар сони бир миллиондан ошди

Фото: «Ftimes.ru»

Яна бир мамлакат — Мексикада коронавирусни юқтириб олган фуқаролар сони бир миллион кишидан ошди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Уго Лопес-Гатель «Twitter»да маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, пандемия бошлангандан бери умумий зарарланган фуқаролар сони 1 003 253 кишини ташкил этмоқда. 98 259 киши ҳаётдан кўз юмди, 745 361 нафар бемор тузалди. Мамлакат бўйлаб умумий койкаларнинг ўртача 35 фоизи, ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратлари билан жиҳозланган койкаларнинг 27 фоизи банд қилинган. Бир кеча-кундузда 5860 та янги ҳолат қайд этилган, яна 77 183 таси гумон қилиниб, таҳлил натижаларини кутишмоқда.

Айни вақтда бир миллиондан ортиқ касалланганлар сони АҚШ (11,2 миллион), Ҳиндистон (8,8 миллион), Бразилия (5,8 миллион), Франция (1,9 миллион), Россия (1,9 миллион), Испания (1,4 миллион), Буюк Британия (1,3 миллион), Аргентина (1,3 миллион), Колумбия (1,1 миллион) ва Италия (1,1 миллион)да қайд этилган. Шу тариқа Мексика COVID-19 касаллиги аниқланганлар сони бўйича дунёда 11-ўриндан жой олди.

14 ноябрда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бир кеча-кундузда коронавирусга чалинганлар сони бўйича янги рекордни қайд этди. COVID-19 билан зарарланганлар сони жами 657 312 кишига етди. Мутахассислар энг кўп касалланишлар ҳолатини Европа (285 мингдан зиёд), Шимолий ва Жанубий Америка (269 мингдан зиёд) ва Жануби-Шарқий Осиё (55 мингдан зиёд)да кузатишди.

«Worldometers»нинг маълум қилишича, 2020 йил 15 ноябрь соат 16:30 ҳолатига кўра, дунёда жами 54 425 646 киши коронавирусни юқтириб олган, улардан 37 947 979 нафари тузалди, 1 319 930 бемор вафот этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг