Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига қўшимча тўловларнинг янги миқдори белгиланди

Коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига қўшимча тўловларнинг янги миқдори белгиланди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№461, 04.08.2020й) кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга ихтисослашган махсус поликлиникалар («COVID марказ») ходимларининг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди:

врач ходимларга — 2,5 миллион сўм;

ўрта тиббиёт ходимларига — 1,5 миллион сўм;

кичик тиббиёт ходимларига — 1,0 миллион сўм;

бошқа ходимларга — 500 минг сўм.

Шунингдек, ушбу қарорга биноан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослашган тиббиёт мажмуалари негизида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус «1-сон Зангиота» ва «2-сон Зангиота» шифохоналари ташкил этилади.

Қуйидагилар:

«Универсал» спорт мажмуасида ташкил этилган 750 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона Ички ишлар вазирлигининг марказий госпиталига;

«Ўзэкспомарказ» МКК АЖ 1 ва 2-сон павильонида ташкил этилган 814 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона Мудофаа вазирлигининг марказий ҳарбий клиник госпиталига;

«Назарбек» соғломлаштириш масканида ташкил этилган 350 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона Миллий гвардия ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга;

Ёшлик спорт мажмуасида ташкил этилган 520 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона Давлат хавфсизлик хизматининг марказий ҳарбий госпиталига;

«Ўзэкспомарказ» МКК АЖ 3 ва 4-сон павильонида ташкил этилган 1000 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона, Сергели туманидаги 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган 250 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона ва Олимпия захиралари спорт саройида 500 ўринга мўлжалланган вақтинчалик шифохона Тошкент шаҳар ҳокимлигига бириктирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг