Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Британия коронавирус қурбонлари бўйича Хитойни ортда қолдирди

Британия коронавирус қурбонлари бўйича Хитойни ортда қолдирди

Фото: «Profi-news.ru»

«Sky News» хабарига кўра, Бирлашган Қиролликда қурбонлар сони 684 нафарга кўпайиб, 3605 кишига етган. Ўз навбатида, Хитойда қурбонлар сони, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотига кўра, 3350 кишидан ошмайди.

Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, ҳозир дунё бўйича бир миллионга яқин киши вирусни юқтирган бўлиб, 50 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмди.

Касалликка чалинганлар сони бўйича АҚШ анча илгарилаб кетди — 213 600. Италияда 115 минг, Испанияда 110 минг киши коронавирусни юқтирди.

Лекин Италия қурбонлар сони бўйича дунёнинг барча мамлакатлари орасида биринчи ўринда: қарийб 14 минг киши вафот этди. Иккинчи поғонада Испания турибди — ўн мингдан сал зиёдроқ. АҚШда 4800 минг киши вафот этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг