Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туризм қўмитасига раҳбар тайинланди

Туризм қўмитасига раҳбар тайинланди

Фото: Туризм қўмитаси матбуот хизмати

Абдулазиз Оққулов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Абдулазиз Оққулов 2018 йилнинг 22 май куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига ўринбосар этиб тайинланганди. 2017 йилнинг январидан 2018 йил майигача қўмитанинг туризм соҳасини ривожлантиришни таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

У 2018 йил 26 октябрь куни ишдан кетган Бахтиёр Умаров ўрнига раисликни бажариб туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг