Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда илк бор «Gastro Bazar» фестивали ўтказилмоқда. Унинг туризм ривожига ҳиссаси қандай?

Тошкентда илк бор «Gastro Bazar» фестивали ўтказилмоқда. Унинг туризм ривожига ҳиссаси қандай?

Фото:«Xabar.uz»

Жорий йилнинг 9-11 август кунлари Тошкент шаҳрида «Gastro Bazar - 2019» I Халқаро гастрономик фестивали бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат пойтахтда матбуот анжумани ташкил этилди.

Фестивалнинг асосий ташкилотчилари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги саналади.

Ривожланган давлатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак, олдин ҳам Гастрономия ва туризм ўртасидаги алоқалар сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ёрдам бериб келган ва сайёҳларнинг ташриф кунларини узайтиришга ёрдам бериб келган.

Анжуманда туркиялик мутахассислар билан фикр алмашилди. Улар Туркияда тажрибадан ўтган «Гастрономик оролча» ҳақида маълумот бериб ўтишди. Шунингдек, турк ОАВлари орқали соҳанинг ёритилиши, оролча тажрибасини Ўзбекистонда қўллаш масаласи ҳам кўрилди. 

Ҳозирда Гастрономик туризм жаҳон сайёҳлик бозорининг энг жадал ва ривожланаётган туризм йўналиши сифатида тан олинган. Умуман олганда, сайёҳлик саноатининг умумий даромадларида гастрономик туризмнинг улуши 30 %га етади ва бу кўрсаткич ўсиб бормоқда.

БМТнинг Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO, озиқ-овқат туризм бўйича Глобал ҳисобот тадқиқотлари) маълумотларига кўра, саёҳатчиларнинг 79 фоизи гастрономик тадбирлар тақвими ва маҳаллий ошхоналарнинг хусусиятларини ўрганиб чиққандан сўнг, саёҳат режаларини тузишади. Шунингдек, тадқиқотга кўра, ҳар учинчи сайёҳ бораётган давлатининг миллий ошхонаниси саёҳат қилиш учун мотивация деб ҳисоблайди ва у умумий харажатларнинг тахминан 30 фоизини овқатланишга сарфланиши ўрганилиб чиқилди.

Фото:«Xabar.uz»

Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати  вакили Шерзод Султоновнинг маълумот беришича, сўнгги 20 йил ичида дунёда туризмнинг ўсиши ўртача 9,4 % га ошган бўлса, мазкур ўсиш суръати туризм турлари ичидан гастрономик туризм кўрсаткичи 15,5 % йиллик ўсишни кўрсатган.

Биргина Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида 300 дан ортиқ ресторанларида ўзбек ошхонаси мавжуд. Шундай ресторанлардан Ню-Йорк, Берлин, Франкфурт, Лондон, Лос-Анжелос, Дубай, Пекин, Сеул, Санкт-Петербург, Рига, Истамбул ва бошқа йирик шаҳарларда ҳам кўпаймоқда.

Сир эмаски, хориждаги бир нечта тахлилий тадқиқотлар агентликлари ва журналлар ўтказган сўровномаларда Ўзбекистон гастрономик туризм йўналишида энг машҳур йўналиш сифатида тан олинмоқда.

Маълумот ўрнида: ташкил этилаётган гастрономик фестивалда Ўзбекистоннинг машҳур ресторанлари, қаҳвахоналари, питсериялари ва тамаддихоналари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг