Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Юнусобод туманининг собиқ ҳокими устидан суд жараёни бўлиб ўтмоқда

Тошкентда Юнусобод туманининг собиқ ҳокими устидан суд жараёни бўлиб ўтмоқда

Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бошланган.

Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати кўра, собиқ ҳоким билан бирга судланувчилар Ўлмас Мухамедсаидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси «Миллий PR-маркази» ДУК бош директори лавозимида ишлаган Шоҳруҳ Маликовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бўлиб ўтмоқда.

Мазкур жиноий иш Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Зафар Нурматов раислигида кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабарига кўра, судланувчи Б.Абдусаматов Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 210-моддаси (пора олиш), Ў. Мухамедсаидов Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари) орқали 211-моддаси (пора бериш), 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) ва Ш. Маликов Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш), 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

2018 йилнинг 7 сентябрь куни Тошкентнинг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов пора олиш вақтида қўлга туширилган. У ер участкаларини ажратиш бўйича пора олмоқчи бўлгани тахмин этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг