Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тарихни хўрлаш эмас, ҳурмат қилиш керак (фото)

Тарихни хўрлаш эмас, ҳурмат қилиш керак (фото)

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан бир қатор, жумладан, маданий мерос объектларида рухсатсиз реклама баннерлари жойлаштириш билан боғлиқ кўплаб фактлар аниқланмоқда. Биргина жорий йилнинг декабрь ойида 386 та жойда реклама белгилари ва баннерлар демонтаж қилинган бўлиб, уларнинг 10 фоизидан ортиғи архетиктура ёдгорликларидир. Ҳуқуқбузарликларнинг аксарияти Бухоронинг тарихий қисмида қайд этилган. Қонунда кўрсатилган тартиб-қоидаларни бузганларга огоҳлантириш хатлари юборилиб, тегишли тушунтиришлар берилди.

Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги бундай қонунбузарликлар тобора кўпроқ аниқланаётганини маълум қилади. Маданий мерос агентлиги тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, сайёҳлик объектларига етказилган зарар учун амалдаги маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини кучайтиришни таклиф қилмоқда.

Агентлик ташкил этилганидан буён ўтган қисқа вақт ичида ёшларга ўзининг тарихий ўтмишидан фахрланиш туйғусини шакллантиришга қаратилган қатор ишлар бошлаб юборилган. Хусусан, умумтаълим мактабларида янги фан сифатида киритилган «Тарбия» ўқув қўлланмаларида маданий мерос объектларини асраб-авайлаш, тарихий обида ва зиёратгоҳларни зиёрат қилишда одоб-ахлоқ сабоқларини ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, жорий йилнинг декабрь ойи бошида Игорь Савицкий номидаги Қорақалпоқ Давлат санъат музейи билан ҳамкорлигида «Маданият. Мерос. Мен» деб номланган акция ўтказилди. Унда Нукус давлат университетининг иқтисодиёт факультети туризм йўналиши биринчи босқич талабалари билан қадимий шаҳристонлар, қалъалар, кўҳна кентлар ҳудудини бегона ўт-ўланлар ҳамда турли чиқиндилардан тозалаш тадбирлари олиб борилди.

Асрлар оша аждодлардан авлодларга омонат бўлиб кўз қорачиғидай асраб-авайлаб келинаётган маданий меросимизни эҳтиётлаб, асраб-авайлаш, унга ҳурмат билан муносабатда бўлиш – барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

Маданий мерос агентлиги бу каби ҳолатларни бундан кейин ҳам қатъий назоратга олиб боради.

Маданий меросимизга нисбатан ноқонуний ва ножўя ҳаракатлар аниқланганда барча фуқаролардан +998712350310 рақамли «Қизил телефон»га қўнғироқ қилишларини ва яқинда ташкил этилган https://t.me/+WSAt-B5KRhc1ZTcy телеграмм каналига фотофактларни юборишларини сўрайди.

Бебаҳо меросимиз жонкуярлари бўлган ва бу каби салбий ҳолатлар ҳақида тезкор огоҳлик қўнғироғини чалаётган журналистларга яна бир бор миннатдорлик изҳор этиб, доимий яқин ҳамкорликда ишлашдан манфаатдорлигимизни билдирамиз.

Ўзбекистон Туризм ва Спорт вазирлиги ҳузуридаги

Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг