Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Танзила Норбоева ҳудудларда тиббий хизмат сифатини ошириш йўлини айтди

Танзила Норбоева ҳудудларда тиббий хизмат сифатини ошириш йўлини айтди

Фото:«Senat.uz»

Айни дақиқаларда Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлиси ўтказилмоқда.

Ялпи мажлисни олиб бораётган парламент юқори палатаси Раиси Танзила Норбоева ўз нутқида бир қатор долзарб масалалар, хусусан, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида урғу берди.

– Соғлиқни сақлаш ходимлари жойларда уйма-уй юриб, аҳоли ўртасида кўпроқ кайси касалликлар кузатилаётганини аниқлаши керак, – деди Сенат Раиси Т.Нарбаева. – Шу орқали ҳудудларда кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг сифатини ошириш мумкин. Бунинг учун жалб этилган мутахассислар малакали бўлиши, беморлар дардини тинглай олиши лозим.

Бундан ташқари, аҳолига бир марталик тиббий ёрдам кўрсатиш ёки даволаш билан чекланмаслигимиз, ҳозирги пандемия даврида бу масалаларга алоҳида эътибор бериб ишлаш орқали аҳолининг саломатлиги сақлаш зарур. Ўз навбатида, ўтказилаётган тиббий хатлов натижалари юзаки ўтказилмаслиги керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг