Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сўкинишни қонунийлаштиришда айбланган тилшунос танқидларга жавоб берди

Сўкинишни қонунийлаштиришда айбланган тилшунос танқидларга жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда: «Жамоат жойларида «идин**й» сўзи сўкиниш, лекин телефонда сўкиниш эмас экан, тилшунослар қаёққа қараяпти?» сарлавҳаси остидаги пост баҳс, муҳокамага айланди.

Бу сўз «Сен менинг ишимга аралашма, мен сени тинглашни хоҳламайман...» маъносини англатиши айтилмоқда...

Баҳсларга Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Бибиш Жўраеванинг туман ички ишлар бўлимининг жорий йил 4 февралдаги 25-13/3  343-сонли хатига ёзган жавоб хати сабаб бўлган.

Маълум бўлишича, Бухорода икки блогер телефон орқали мулоқотда ўзаро тортишиб қолишган. Шунда улардан бири иккинчисига нисбатан русча талқинда бўлган «иди на**й» деган сўзни ишлатган. Блогерлардан бири суҳбатдошининг овозини ёзиб олиб, вилоят бошқармасига ҳақоратлангани юзасидан ёзма ариза билан мурожаат қилган. Олиб борилган суриштирувлар жараёнида Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Бибиш Жўраевадан ушбу сўзнинг лингвистик экспертизаси тайинлангани ва бу юзасидан унинг маъносини изоҳлаб бериш сўралган.

«Кейинги йилларда тилшуносликда синтактик тадқиқотларнинг кучайиши натижасида аниқ бўлдики, лисоний бирликларнинг шакл ва мазмун томондан таърифи ҳам тилни тўлиқ изоҳлашга имкон бермас экан. Лисоний бирликларни контекст, нутқ вазияти билан боғлаб ўрганишгина уларнинг маъносини тўғри тушунишга тўлиқ имконият яратади»,—деди Бибиш Жўраева.

Бибиш Жўраеванинг «Xabar.uz»га билдиришича, ҳар сўзнинг моҳияти, матнда қўлланилиш ҳолати, қўлланилиш шароити, ким томонидан қўлланилиши, кимга нисбатан қўлланилиши каби ва бошқа қатор омиллар билан чамбарчас боғлиқ.

«Аввало, ҳар бир сўз ва жумлани тўғри ва тушуниб ўқимоқ, уқмоқ даркор. Бизнинг фаолиятимиз ҳар бир сўзнинг туб илдизигача чуқур ўрганиб, таҳлил қилиб, мукаммаллашгандан сўнггина сўралган идора, ташкилотларга жавоб хати йўллаш билан ҳам боғлиқ. Ижтимоий тармоқларда шов-шувга айлантириб ёзилган бу жавоб хатида нотўғрилик йўқ. Масалан, «Блядь» вулгар сўз бўлиб, луғавий жиҳатдан «бузуқ, бузуқ аёл; фоҳиша» деган маъноларни билдиради. «Викисловарь»да ушбу сўзнинг 9 (тўққиз) та маъноси берилган бўлиб, шулардан бири сўзловчининг эмоциясини ифодалаш учун хизмат қилади: вульг., груб., в значении междометия, выражающего экспрессию, или частицы. Яъни сўзловчи томонидан қўлланган «бл**ь» сўзи тингловчини ҳақорат қилишга, уни камситишга қаратилмаган бўлиб, балки ўзининг ҳиссиётларини жиловлаш мақсадида ҳам айтилади. Ушбу қўлланишда бу сўз инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, обрўсизлантирувчи ҳақоратли сўз ҳисобланмайди»,—деди Бибиш Жўраева.

Суҳбатдошнинг айтишича, худди шу каби «идина**й» сўзи ҳам жаргон бўлиб, нутқий жараёнда: «Сен менинг ишимга аралашма, мен сени тинглашни хоҳламайман, менга сенинг гапларингнинг қизиғи йўқ, сен менинг вақтимни олябсан, мен сени ҳурмат қилмайман, мен сенга қулоқ солмайман» деган маъноларни ифодалар экан.

«Ушбу лексик бирлик жамоа жойида қўлланса, тингловчига нисбатан шахснинг шаъни, қадр-қимматини камситувчи, обрўсизлантирувчи сўз ҳисобланади. Википедия. Иди на х** Мат (матерщи́на, ма́терный язык) — разновидность ненормативной лексики в русском и других славянских языках. Согласно кодексу об административных правонарушениях Российской Федерации, публичное употребление мата может расцениваться как мелкое хулиганство (статья 20.1[1]). Россия қонунчилигида ҳам мазкур сўз жамоа жойида қўлланса, майда безорилик сифатида малакаланиши мумкин, дейилмоқда. «Мумкин» сўзига эътибор беринг. Аммо бу сўз телефон орқали мулоқотда қўллангани, мулоқотда эса сўзловчи ва тингловчигина иштирок этгани боис, ушбу ҳолатда шахснинг шаъни, қадр-қимматини камситувчи, уни обрўсизлантирувчи ҳақорат сўз ҳисобланмайди»,—дея яна ўз ёзган жавоб хатининг хато эмаслигини таъкидлаб сўзлайди Бибиш Жўраева.

Бибиш Жўраева ҳар қандай маълумот билан танишганда, тушуниб-тушунмасдан тўполон кўтариш, аслида, нотўғри эканини таъкидлаган.

«Ижтимоий тармоқлар орқали ноўрин қарашлар билан баҳс-мунозарага бориб, тилшуносларга нисбатан нотўғри «ҳукм» чиқариш яхши эмас. Аввало, интернет тармоқлари орқали шу сўзнинг қандай маънолар англатишини билиб олишса, тўғрироқ бўларди. Шундан сўнг билдирилган фикрга эътирозингиз бўлса, марҳамат!»—деди Бибиш Жўраева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг