Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қишда иммунитет заифлашади: нималар истеъмол қилган маъқул?

Қишда иммунитет заифлашади: нималар истеъмол қилган маъқул?

Фото: Xabar.uz

Кўпинча қиш фаслида иммунитет тизими заифлашиб, одамлар орасида мавсумий касалликлар авж олади. Хўш, бунинг олдини олиш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш лозим? 

— Аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган маҳсулотлар истеъмолини ҳам чеклаган маъқул, — дейди Республика эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ботир Тожиев.

— Уларнинг ўрнига, қовоқ, сабзи, лавлаги, помидор, пиёз, саримсоқ, кўкатлар, сутли маҳсулотлар, олма, цитрус мевалар, ёғсиз гўшт, балиқ ва асал танаввул қилиш тавсия этилади.

Ушбу ноз-неъматлар организмни минерал ва витаминлар билан тўйинтириб, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.

Тананинг касалликларга қарши курашувчанлик қобилиятини оширадиган маҳсулотлардан бири — пиёз. У организмга тушган микроблар билан курашиш, саратон ҳужайралари ўсишини тўхтатишга ёрдам беради, иммунитетни оширади.

Саримсоқ пиёз — стрессдан кейин танани тиклашга кўмаклашади, жигарни тозалайди. У яллиғланиш ва ўсмалар билан курашиш учун ажойиб воситадир.

С витамини ҳам иммун тизимини мустаҳкамлайди. У лимон, наъматак, апельсин, ширин қалампир, қора смородина таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлади.

Занжабил (имбирь) — организмнинг касалликларга қарши курашувчанлигини тез кучайтирувчи минерал ва витаминларга бой маҳсулот.

Кунига бир чой қошиқ асал истеъмол қилиш ҳам соғлик учун фойдали.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг