Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шифокор ёғ истеъмоли борасида жиддий огоҳлантирди

Шифокор ёғ истеъмоли борасида жиддий огоҳлантирди

Фойдали ёғ манбалари сифатида кўпроқ авакадо, ёнғоқ ва бошқа ўсимлик маҳсулотларидан фойдаланиш керак. Бу ҳақда гастроэнтеролог  Нурия Дианова Lenta.ru нашрига маълум қилди.

Ҳайвон гўшти ва пиширилган маҳсулотларда мавжуд бўлган тўйинган ёғлар холестерин даражасини оширади ва юрак касалликлари ва диабет хавфини оширади. Улар, шунингдек, семизлик ва деменцияни қўзғатиши мумкин.

Шунинг учун, тўйинган ёғларни истеъмол қилишни камайтириш ва тўйинмаган ёғларга эътибор қаратиш яхшидир: авакадо, қизил балиқ, зайтун мойи, ёнғоқлардан. Аксинча, улар холестерин даражасини пасайтиради ва юрак-қон томир саломатлигини яхшилайди.

Мутахассислар диетадаги тўйинмаган ёғлар кекса одамларда хотирани сақлашга ёрдам беришини маълум қилиган. Бундан ташқари, ҳатто деменциянинг дастлабки босқичларида ҳам турмуш тарзингизни ўзгартиришга ҳали кеч эмас: соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, мулоқот, интеллектуал машқлар ва шифокор билан мунтазам равишда эшитиш ва кўриш қобилиятини текшириш - буларнинг барчаси касаллик мавжуд бўлган ҳолларда хотирани яхшилашга ёрдам беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг