Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзкомназорат» раҳбари ишдан олинди

«Ўзкомназорат» раҳбари ишдан олинди

Telegram, YouTube ва бошқа ижтимоий тармоқлар сабабсиз блокланиши ортидан «Ўзкомназорат» раҳбари ишдан олинди.

Ўзбекистон Бош вазирининг қарорига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Ғолибшер Зияев нотўғри ва келишилмаган ҳатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилди.

«Ҳукумат кўрсатмасига асосан «Ўзкомназорат» томонидан бир ёқлама, узоқни ўйламай қилган ҳаракати ҳақида Президент хабар топдилар. Ўйлайманки, тез орада барча тармоқларга уланиш тикланади», дейилган эди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов бироз аввал берган баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг