Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзгидромет» янги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

«Ўзгидромет» янги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология хизмати бошланган ҳафта учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди. 

Бугун беқарор об-ҳаво сақланиб туради, Ўзбекистоннинг кўп қисмида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда қор ёғади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Ҳаво ҳарорати кундуз куни 10-15 даража илиқни, энг жанубда 17-20 даража илиққача, республиканинг шимолида 5-10 даража илиқни ташкил этади.

Эртага Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида асосан куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик бўлади. Ҳарорат фони ўзгармайди.

Ҳафтанинг ўртасида Қозоғистон ҳудудларидан яна нам ҳаво массалари ўтади ва у Ўзбекистоннинг шимолий қисмига киради.

Чоршанба куни Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, пайшанба куни Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Термометр устуни кундуз кунлари 15-17 даража илиққача, жанубда 20 даража илиққача кўтарилади.

Жума куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ҳаво ҳарорати февраль ойига қараганда март ойининг охири ва апрель ойининг бошига кўпроқ хосдир. Кундуз куни ҳаво 17-20 даража илиққача, жанубда ва чўл ҳудудларида 22 даража илиққача исийди.

Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг