Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи яна оширилмоқда

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи яна оширилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда 20 январдан маҳаллий поезд чипта нархлари оширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари ҳамда «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тез юрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошмоқда.

Хусусан, «Афросиёб» электропоездлари билетлари нархлари қуйидагича этиб белгиланмоқда:

Тошкент — Бухоро — Тошкент

  • VIP 636 000 сўм;
  • Бизнес 462 000 сўм;
  • Эконом 336 000 сўм.

Тошкент — Қарши — Тошкент

  • VIP 534 000 сўм;
  • Бизнес 390 000 сўм;
  • Эконом 282 000 сўм.

Тошкент — Самарқанд — Тошкент

  • VIP 396 000 сўм;
  • Бизнес 276 000 сўм;
  • Эконом 204 000 сўм.

Компания хабарига кўра, ушбу қарор Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралараро тариф комиссияси қарорига мувофиқ, темирйўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр энергияси — ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш мақсадида қабул қилинган.

Шунингдек, йўловчи вагонлари паркини янгилаш, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш, темир йўл вокзалларини давр талабларига мувофиқ сақлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, маҳаллий поездлар чипта нархлари кўтарилганига ҳали ҳеч қанча вақт бўлмаган эди. Икки ойча аввал йўловчи поездларида нархларнинг тариф қисми 44 фоизга, «Афросиёб» электропоездлариники эса 60 фоизга оширилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг