Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Водий вилоятларига қатновчи поездлар чиптаси нархида ўзгариш бўлди

Водий вилоятларига қатновчи поездлар чиптаси нархида ўзгариш бўлди

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бўйлаб ҳаракатланувчи шаҳарлараро йўловчи поездларидан фойдаланувчиларни чипта нархлари билан боғлиқ янгиликдан огҳлантирмоқда.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 10 апрел санасидан шаҳарлараро йўловчи поездлар йўналишлари ягона тариф (фақат бир зона)га ўтказилади. Бунда йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, балки йўналишга қараб, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўловни амалга оширадилар.

Шунингдек, ушбу йўналишларида ҳаракатланувчи барча шаҳарлараро йўловчи поездлари йўловчилари электрон тўлов тизими (АТТО) орқали тўловни амалга оширишлари мумкин.

Масалан, «Қўқон — Наманган — Андижон» йўналиши ягона тариф нархи 15 000 сўм. Лекин (АТТО) электрон тўлов тизими орқали тўловни амалга оширмоқчи бўлган йўловчилар нақд пулда амалга ошириладиган тўловдан фарқли равишда 500 сўм миқдорда кам пул тўлайдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг