Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Польшада тарғиб этилмоқда (фото)

Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Польшада тарғиб этилмоқда (фото)

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Жорий йилнинг 15 апрель куни Польшанинг Варшава шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси ҳамкорлигида Польшадаги ватандошларимиз ҳамда хорижлик мезбонлар иштирокида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини намойиш этишга бағишланган тадбир ташкил этилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Тадбирга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ходими Шерзод Султанов, Ўзбекистон Республикасининг Полшадаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари Бахром Бабаев, шунингдек, Бутун Полша Республикаси Туризм палатаси раҳбари ўринбосари Анджей Шиманский, Варшава туризм палатаси раҳбари ўринбосари Анджей Жуковский, ҳамда мамлакатнинг бир қатор энг йирик туристик фирмалари вакиллари ташриф буюришди.

Бундан ташқари, тақдимотда Польшанинг энг машхур журналларидан бири «Полиш Маркет» журнали редактори Анджей Каземерский ҳамда бир қатор ОАВ ходимлари ҳам иштирок этишди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Тадбирда Қўмита ходими Шерзод Султанов, юртимизнинг энг ўзига тортадиган томонлари, олис тарихи ва бир-биридан қадимий шаҳарлари, хусусан, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз, Фарғона водийси каби сайёҳлик марказлари ҳақида тақдимот ўтказди. 

Ўзбекитоннинг туристик салоҳиятига бағишланган видео тақдимот эса меҳмонларда катта қизиқиш уйғотиб, Полшалик мезбонларни юртимизга саёҳат қилишга чорлади.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг