Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон нотариал идоралари рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистон нотариал идоралари рейтинги эълон қилинди

Фото: «Aif.ru»

Адлия вазирлиги Республикадаги барча давлат нотариал идоралари нотариусларининг рейтингини эълон қилди. Вазирликнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар қилишича, баҳолаш нотариусларнинг 2018 йил 1-ярим йилликдаги иш фаолиятини қамраб олган ҳолда ўтказилди.

Сифатни баҳолашда нотариус томонидан расмийлаштирилган нотариал ҳаракатлар сони ва сифати, аҳолига хизмат кўрсатишда қулайлик ва тезкорликнинг таъминланганлилиги, фаолиятидаги ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар кўлами, касбий вазифаларини бажариш даражаси ҳамда соҳани ривожлантиришдаги фаоллиги ҳисобга олинди. Сифатни баҳолаш ҳар бир кўрсаткич бўйича белгиланган мезонлар асосида жами 100 баллгача тизимда амалга оширилди.

Республика бўйича 651 нафар нотариуслардан 28 нафарининг иш фаолияти «аъло», 268 нафариники «яхши», 278 нафариники «қониқарли» ва 77 нафариники эса «қониқарсиз» деб баҳоланди.

Баҳолаш натижаларига кўра иш фаолияти «аъло» деб топилган ҳамда Рейтингда энг юқори балл билан етакчилик қилган ўн нафар нотариуслар қуйидагилар:

Т/р Фамилия, исм ва отасининг исми Иш жойи ва лавозими Балл
1 Османова Зулфие Энверовна

Зангиота туман 7-сон ДНИ нотариуси

98 балл
2

Хусаинова Гузал Мирисламовна

Қибрай туман 4-сон ДНИ нотариуси

96 балл

3

Зиядуллаев Шерзод Нуруллаевич

Пискент туман ДНИ нотариуси

96 балл

4

Шахмаев Жахонгир Тўлқинович

Бекобод туман 2-сон ДНИ нотариуси

95 балл

5

Рахманова Ирода Кадыровна

Урганч шаҳар 9-сон ДНИ нотариуси

94 балл

6

Хуррамов Камол Азаматович

Қарши шаҳар 6-сон ДНИ нотариуси

94 балл

7

Алиева Лола Зоировна

Самарқанд шаҳар 17-сон ДНИ нотариуси

93 балл

8

Мадаминова Нигора Кучкаровна

Зангиота туман 1-сон ДНИ нотариуси

92 балл

9

Садуллаева Гавхар Сабировна

Хива шаҳар 2-сон ДНИ нотариуси

91 балл

10

Чумарина Римма Асватовна

Чирчиқ шаҳар 1-сон ДНИ  нотариуси

91 балл

Иш фаолияти «қониқарсиз» деб топилган ва Рейтингда сўнгги поғонадан жой олган ўн нафар нотариуслар қуйидагилар:

Т/р Фамилия, исм ва отасининг исми Иш жойи ва лавозими Балл
642

Рахманов Шараф Нарханович

Беруний туман 1-сон ДНИ нотариуси

43 балл

643

Завқиев Нурқул Лапасович

Зафаробод туман ДНИ нотариуси

41 балл

644

Мардонов Баҳром Болтаевич

Пешку туман 1-сон ДНИ нотариуси

40 балл

645

Янко Лада Рудольфовна

Яшнобод туман 8-сон ДНИ  нотариуси

39 балл

646

Маликов Мурод Хамидуллаевич

Наманган шаҳар 12-сон ДНИ нотариуси

34 балл

647

Саипова Камола Нигматжановна

Олмазор туман 6-сон ДНИ нотариуси

33 балл

648

Исаханов Улуғбек Одилович

Олмазор туман 10-сон ДНИ нотариуси

31 балл

649

Азаматова Лола Сайдуллаевна

Яшнобод туман 2-сон ДНИ нотариуси

30 балл

650

Азимов Яндаш Ахмедович

Бухоро шаҳар 11-сон ДНИ нотариуси

25 балл

651

Максудова Нафисахон Алишеровна

Миробод туман 6-сон ДНИ нотариуси

21 балл

Нотариуслар рейтингининг тўлиқ руйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг