Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мусулмонлар идораси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Мусулмонлар идораси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Фото:«Muslim.uz»

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий ҳайъат аъзолари, Диний идора раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, таниқли имом-хатиблар иштирок этди.

Мусулмонлар идораси матбуот хизматига кўра, йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тузилмасида янги жорий этилган раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига Ишматбеков Ҳомиджон Баҳромович номзоди бир овоздан маъқулланди.

Маълумот ўрнида: Ишматбеков Ҳомиджон 1970 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент ислом институти, Мадина ислом университетида таҳсил олган. Фаолияти давомида «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудири, Тошкент шаҳар «Муҳаммад Носир ҳожи» масжиди имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири лавозимларида хизмат қилган.

Бир қатор китоб ва илмий мақолалар муаллифидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг