Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Камераларга тушиб қоладиган ёрқин шуълалар – фаришталарми?

Камераларга тушиб қоладиган ёрқин шуълалар – фаришталарми?

Аҳоли орасида осмонда номаълум шуълалар тасвири туширилган видеолар тарқалиб қолади. Кўпчилик буни кучли прожекторлар таъсиридан деб билади, айримлар эса осмонда фаришталар кўринди деб ишонади.

Журналист Азиза Қурбонова ўзининг «Qurbonova_live» подкастида Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти директори ўринбосари, физика- математика фанлари номзоди Юсуфжон Тиллаевдан бу ҳолатга изоҳ сўраган.

Астрономнинг айтишича, бу шуълалар космик чиқиндилар бўлиши мумкин.

— Одатда бизга ўша шуъланинг ўзини тасвири келади. Унинг атрофида дарахт ёки бирор бино кўринганида эди, биз ўша объектга нисбатан унинг машстабини, катта-кичиклигини, тезлигини аниқлаб олардик.

Шуълаларнинг аксарияти — космик чиқиндилар. Биз бу ном билан ўз вазифасини бажариб бўлган сунъий йўлдош ва ракеталарнинг қолдиқларини айтамиз. Улар қайтиб тушади. Ҳозир космик фазо жудаям ифлосланиб кетган. 2 смдан каттароқ бўлган жисмлар 20 мингга етяпти. Яхшиямки, ўша жисмлар атмосферада ёниб, ерга тушиб туради. Бўлмаса бошқа космик аппаратлар, сунъий йўлдошларни учиришга халақит қиларди. Бойқўнғир космодроми ҳам биздан унчалик узоқ эмас. Яқинда 22 та алоқа сунъий йўлдошлари учирилди.

Бундан ташқари, ҳозир галограмма нурларини ҳосил қилувчи махсус оптик қурилмалар яратилган. Улар турли ранг ва хусусиятли оптик галлюцинацияларни пайдо қилади.

Суҳбат давомида инсониятнинг космосни забт этишида ўзбекларнинг қўшган ҳиссаси, АҚШ ва Собиқ Иттифоқ ўртасидаги космос пойгаси, сайёралар суверенитети каби қизиқ мавзуларда фикр юритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг