Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудиялик илк мусулмон фазогир аёл коинотга парвоз қилади

Саудиялик илк мусулмон фазогир аёл коинотга парвоз қилади

Жорий йил 21 май куни Саудия Арабистони вакиллари – Райяна Барнавий ҳамда Али ал-Қарний SpaceX Falcon 9 ҳаво кемасида Халқаро фазо станциясига учади. Шу тариқа Райяна Барнавий коинотга парвоз қилаётган илк мусулмон фазогир аёл сифатида тарихга кирмоқда. 

Парвоз АҚШнинг Флорида штатидаги фазовий марказдан амалга оширилади. Райяна Барнавий, Али ал-Қарний, Пегги Уитсон ва Жон Шоффнер (ҳар иккиси АҚШ вакили) – жами тўрт кишидан иборат жамоа «Axiom-2» миссияси доирасида 10 кун давомида фазода бўлиб, 20 га яқин илмий тажриба ўтказади.

33 ёшли Райяна Барнавий Саудиядаги Ал-Файсал университетида биология ва тиббиёт фанлари магистри даражасини олган бўлиб, саратон ҳужайраларини ўрганишга ихтисослашган. У ОАВга интервьюсида араб ва мусулмон дунёсининг илк аёл фазогири сифатида коинотга парвоз қилиш ҳам шараф, ҳам масъулият эканини таъкидлаган.

«Нигоҳ–2030» стратегияси доирасида Саудия Арабистони фуқароларининг Халқаро фазовий станцияга парвоз қилиши подшоҳлик фазовий тадқиқотлар соҳасида янги босқичга кўтарилганидан далолат беради.

Бу ҳодиса, айни чоқда, мамлакат 40 йиллик танаффусдан кейин фазовий тадқиқотларга яна қайтганини англатади. Гап шундаки, 1985 йилда NASA дастури доирасида Саудия Арабистони ҳарбий ҳаво кучлари полковниги, шаҳзода  Султон бин Салмон ҳам фазога чиққан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг