Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИББ бозорлар атрофида тартиббузар ҳайдовчи ва пиёдаларга чора кўришни бошлади (фото)

ИИББ бозорлар атрофида тартиббузар ҳайдовчи ва пиёдаларга чора кўришни бошлади (фото)

Фото: ИИББ матбуот хизмати

«ИИББ: халқ билан мулоқот (Тошкент)» гуруҳига бир вақтнинг ўзида фуқароларимиздан пойтахтдаги йирик бозорлар атрофидаги йўллардаги ҳаракатни тартибга келтириш бўйича бир нечта мурожаатлар келиб тушди.

Айниқса норозиликлар «Тошкент ипак йўли» («Абу-Сахий»), «Ўрикзор», «Фарход», «Қўйлиқ», «Юнусобод» ва бошқа бозорлар яқинидаги ҳаракатларга тааллуқли эди. Одамлар ўз мурожаатларида, бозордагилар автомобилларини икки, ҳаттоки уч қатор қилиб қолдиришларидан ва уларни деб автобуслар бекатга яқинлаша олмасликларидан норози бўлмоқдалар. Пиёдалар ҳам пиёдалар йўлакчасигача 200-300 метр юришга эриниб йўлни хоҳлаган жойларидан кесиб ўтиб, авариявий ҳолат келтириб чиқаришмоқда.

Шанба, 25-май кунидан бошлаб Тошкентнинг барча йирик 14 та бозорлари яқинида ЙПХ, ППХ ходимларидан ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гавардияси ходимларидан ташкил топган қўшимча гуруҳлар хизмат олиб боришмоқда.

Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтган пиёдаларга, йўл четида ва ер-ости йўлакларда ноқонуний савдо билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан чоралар кўрилмоқда. У ерда савдо қиладиганлар томонидан йўлак ифлослантирилиши сабабли одамлар ер-ости йўлакларидан фойдаланишни исташмайдилар.

«Қўйлиқ» бозори ёнидаги ер-ости йўлаги
«Қўйлиқ» бозори яқинидаги ҳудуд
«Қўйлиқ» бозори яқинидаги ҳудуд

Бундан ташқари, фуқароларга қуйлайлик яратиш мақсадида бир қатор таклифлар тайёрланмоқда, хусусан, бозорлар яқинида кўп қаватли автотураргоҳ ёки бозорга келадиган автомобилларни ўртача сонини сиғдира оладиган тўловли тураргоҳлар қуриш.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари патруль олиб борадиган кунларда тартиб даражаси ошмоқда.

«Юнусобод» бозори яқинидаги ҳудуд
«Юнусобод» бозори яқинидаги ҳудуд
«Тошкент ипак йули» («Абу-Сахий») бозори яқинидаги ҳудуд
«Тошкент ипак йули» («Абу-Сахий») бозори яқинидаги ҳудуд

Аммо наҳотки шаҳримиз йўлларида тартиб бўлиши, йўллар хавфсиз бўлиши учун доим формалик одам бўлиши керак? Автомобиль бошқараётган ҳар бир киши, атвомактабни битирган, ҳайдовчилик имтиҳонини ва ЙҲҚни билиш бўйича имтиҳон топширган. Шундай бўлса нима сабабдан ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишмайди?

Ижтимоий тармоқларда хорижий шаҳарлар йўлларидаги тартиб акс этган сурат ва видеоларни тарқатишганда бирор ким ўйлаб кўрармикан: нима сабабдан уларда тартиб бор-у, бизда йўқ? Жавоб эса равшан – уларда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш мумкин эмас. Бу эса инсон маданияти ва кўрган тарбиясини акс этади. Уларда бозор, мактаб, болалар боғчаси дарвозаси, офис эшиги яқинига автомобилни тақаб ҳайдаб келиш ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмайди. Чунки улар ўзларига қулай жойда машина қолдириш бошқалар учун ноқулайлик туғдиришини билишади. Бу ўзгаларни ҳурмат қилмасликнинг аломатидир. Шу тариқа инсон ўзини тарбиясизлигини кўрсатиб қўяди.

Биз ҳам бир-биримизни ҳурмат қилайлик. Автомобилларни махсус ажратилган жойларда қолдириб, керакли жойгача пиёда етиб борайлик. Бу соғлиқ учун ҳам фойдали бўлибгина қолмай, ўзгалар учун ибрат ҳам бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг