Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Aбу Сахий»дан телефонлар ўғирлаб кетилди

«Aбу Сахий»дан телефонлар ўғирлаб кетилди

Жорий йилнинг 14 декабрь куни тахминан соат 18.30да номаълум шахс «Aбу Сахий» савдо мажмуасидаги дўконлардан бирининг кириш эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб жами 52.700.000 сўмлик 25 дона турли русумдаги уяли телефонларни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Чилонзор тумани ИИО ФМБга хабар келиб тушган.

«Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 29 ёшли Хабибулла И. аниқланиб, қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда», дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг