Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германиянинг етакчи сиёсатчилари мусулмонларни Рамазон билан табриклади

Германиянинг етакчи сиёсатчилари мусулмонларни Рамазон билан табриклади

Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер барча мусулмонларни Рамазон ойи билан табриклади.

Президент Штайнмайернинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинган баёнотда: «Рамазон барча учун муборак бўлсин», дейилади.

Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Х ижтимоий тармоғидаги видеомурожаатида шундай деди: «Сизга ва оилаларингизга тинч Рамазон ойини тилайман. Рамазон ойингиз муборак бўлсин».

Вазир Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларига тўхталар экан, шундай деди: «Бугунги кунда мен, айниқса, уруш бўлаётгани учун Рамазонни нишонлай олмаётган, оч қолган, ота-оналари, фарзандлари, ака-ука ва опа-сингилларидан айрилганлар ҳақида ўйламоқдаман».

Германия ташқи ишлар вазири Ғазода етказилган жароҳатлар жуда чуқур эканини таъкидлади.

Бутун дунёдаги мусулмонлар Рамазон ойида ҳар оқшом дастурхон атрофида тўпланишларини эслатиб, Барбок қўшимча қилди: «Ҳатто Германияда ҳам ҳозир бу вақт ҳар қачонгидан ҳам қадрли. Умид қиламанки, бу тафаккур ойида бутун дунё одамлари яна бир жойга тўпланиб, бир-бирлари билан самимий суҳбатлашишга, бир-бирларини тинглашга ва тушунишга ҳаракат қилишади».

Ички ишлар вазири Нэнси Фезер ўз баёнотида мусулмонларга Рамазон ойи баракотли бўлишини тилади.

Рамазон ойида Германиядаги кўплаб мусулмон жамиятлари бошқа дин вакиллари билан бирга динсизларга ҳам эшикларини очганини ва уларни биргаликда ифторликка таклиф қилишини таъкидлаган Фезер, шундай деди: «Бундай учрашувлар мулоқот ўрнатишга ва бир-биримиздан билим олишимизга имкон беради. Бу бизнинг ижтимоий ҳамжиҳатлигимизни мустаҳкамлайди».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг