Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Газпром» заводи атрофидаги қурилишларда ишлаш учун Ўзбекистондан 231 киши олиб кетилди

«Газпром» заводи атрофидаги қурилишларда ишлаш учун Ўзбекистондан 231 киши олиб кетилди

Жорий йилнинг 16-29 сентябрь кунлари меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Россия Федерациясида бўлиб қайтган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, ташриф доирасида Россиянинг йирик иш берувчи компаниялари билан ҳам учрашувлар ўтказилиб, Ўзбекистон фуқароларини ушбу корхоналарга ишга жалб қилиш бўйича қатор келишувларга эришилган.

Ушбу келишувлар доирасида Россия Федерацияси «Газпром» компаниясининг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи атрофидаги қатор қурилишларда ишлаш учун 231 нафар фуқаро Навоий халқаро аэропортидан чартер рейс орқали жўнаб кетди.

Таъкидланишича, уларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчи коронавирус билан касалланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланиши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг