Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Газпром» билан имзоланган ҳужжат мазмуни очиқланиши керак – «Юксалиш»

«Газпром» билан имзоланган ҳужжат мазмуни очиқланиши керак – «Юксалиш»

Фото: Xabar.uz

«Юксалиш» УМҲ раиси Бобур Бекмуродов Ўзбекистон ҳукуматини газ масаласида Россия билан имзолаган «йўл харитаси» мазмунини очиқлашга чақирмоқда.

«Энергетика вазирлиги ва «Газпром» ўртасида газ соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича «Йўл харитаси»нинг имзолангани ижтимоий тармоқлар фаоллари ва жамоатчиликда саволларни уйғотди.

Яъни, энергетика тизими мустақиллигига таҳдид дея қаралаётган «Газ иттифоқи» лойиҳаси томон қадам сифатида талқин қилинмоқда.

Аввало, Энергетика вазирлиги мазкур «Йўл харитаси»нинг умумий мазмуни ҳақида жамоатчиликка хабар бериши лозим деб ҳисоблаймиз. Келгусида бундай ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар, аввал вазирликларимиз расмийлари томонидан эълон қилиниши керак», – деб ёзади Бобур Бекмуродов.

Ҳаракат раиси, шунингдек, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг 2022 йил декабрь ойида бу борада билдирган муносабатини олқишлаб, «Ҳукуматнинг энергетик инқирозни бартараф этиш ҳамда келгусида бундай хавфларни олдини олишга қаратилган қўшимча дипломатик ва амалий ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш лозимлигини» билдиради.

Xabar.uz боғланган Энергетика вазирлиги мутасаддиси, айни пайтда юқорида тилга олинган «Йўл харитаси» бўйича тушунтириш тайёрланаётгани ва тез орада эълон қилинишини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг