Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат ташкилотларида энергия менежери лавозими жорий қилинади

Давлат ташкилотларида энергия менежери лавозими жорий қилинади

Барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларида 2025 йил 1 январдан бошлаб амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги бўйича вазифалар юклатилсин ҳамда энергия менежери (Energy Efficiency Manager) лавозими киритилади.

Бу борада Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, раҳбарият учун энергия ресурсларини тежаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни жорий этиш бўйича асосий кўрсаткичлар (KPI) жорий этилади.

Бундан ташқари Энергетика вазирлиги марказий аппаратида умумий штатлар сони доирасида барча ташкилот ва корхоналарда энергия ресурслари истеъмолининг таҳлилини ўтказиш билан шуғулланувчи таркибий бўлинма ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилади.

Белгиланишича, ҳудудий бошқармаларнинг жами штатлар сони 70 тани ташкил этади ва улар маъмурий ислоҳотлар доирасида мақбуллаштириладиган штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади.

Ҳудудий бошқарма 1 нафар раҳбар, электр энергияси таъминоти бўйича 1 нафар мутахассис, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича 1 нафар мутахассис, маҳаллий ва импорт кўмир таъминоти бўйича 1 нафар мутахассис ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия самарадорлиги бўйича 1 нафар мутахассис ходимдан иборат бўлади.

Ҳудудий бошқармаларнинг фаолияти 2024 йилда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ёқилғи-энергетика тармоғини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан, 2025 йилдан бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг мавжуд бино ва иншоотларида жойлаштирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг