Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эҳтиёт бўлинг: фуқаролар яна бир доридан огоҳлантирилди

Эҳтиёт бўлинг: фуқаролар яна бир доридан огоҳлантирилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази хабарига кўра, сотувда «Bar-VIPS» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган, оғиз орқали юбориш учун суспензия тайёрлаш кукуни шаклидаги «Bar-VIPS» препаратининг сертификатлаштирилмаган 520723 серияси аниқланган.

Айни пайтда марказ лабораториясида мазкур дори воситасининг сифати текширилмоқда.

Маълумот учун, «Bar-VIPS» дори препаратининг қуйидаги  сериялари, яъни 500820, 530820, 510820, 520820, 540820, 370622, 380622, 480722 мамлакатимизда тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган бўлиб, уларнинг сифатини тасдиқловчи тегишли мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.

Сертификатлаштирилган фармацевтика маҳсулотлари ҳақида қуйидаги манзилда танишишингиз мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ўзбекистон ҳудудида дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи (идоравий мансублигидан, мулкчилик ва бошқарув шаклидан қатъий назар) барча ташкилотларни огоҳликка чақириб, «Bar-VIPS» препаратининг сифатини тасдиқловчи тегишли мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган, шу жумладан 520723 серияси, (яроқлилик муддати 08.2025) аниқланганда уни зудлик билан сотувдан чиқариб ташлашини сўрайди.

Шу ўринда, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом»га мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланиб, лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келишини эслатиб ўтилган.

Шунингдек, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларидан «VIPS-MED» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган «Bar-VIPS” дори воситасини тиббий мақсадларда қўллашда ўрамда кўрсатилган серияларга эътибор беришларини ҳамда «Бар-VIPS» препаратининг қуйидаги 500820, 530820, 510820, 520820, 540820, 370622, 380622, 480722 сериялари тиббиёт амалиётида қўллаш учун тасдиқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг