Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Фахрий донор» кўкрак нишони соҳибларига пул мукофоти ва қатор имтиёзлар берилади – Президент қарори

«Фахрий донор» кўкрак нишони соҳибларига пул мукофоти ва қатор имтиёзлар берилади – Президент қарори

Президент қарори билан республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолияти такомиллаштирилади ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракати ривожлантирилади.

Ҳужжат билан 2023 йил 1 январдан бошлаб «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бирйўла бериладиган пул мукофоти суммаси БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача оширилади.

Шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

– улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш;

– шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш;

– давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш;

– доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари стационар даволаниш жараёнида, зарурат туғилганда, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади;

– донорларни бепул овқат билан таъминлаш бўйича харажатларнинг қиймати республика бўйича бир хил – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 фоизи миқдорида белгиланади;

– иммун донорларга ўтказилган иммунизация ва топширилган плазмаси учун ҳақ тўлаш миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг оширилиши даражаси доирасида мутаносиб равишда индексация қилиб борилади;

– шошилинч ҳолатларда донор қонининг таркибий қисмларини ташиш учун тез тиббий ёрдам хизматидан фойдаланишга рухсат берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг