Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Меҳмонхона эгаларига солиқдан берилган имтиёз муддати қисқартириляпти

Меҳмонхона эгаларига солиқдан берилган имтиёз муддати қисқартириляпти

Президентнинг 2016 йил 2 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4861-сон Фармонига айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш режалаштириляпти.

Эълон қилинган ҳужжат лойиҳасига кўра, юридик шахслар белгиланган тартибда сертификатланган камида 4 юлдузли даражадаги меҳмонхона ва мотелларни фойдаланишга топширилган санасидан бошлаб улар юридик шахсларнинг фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек юридик шахсларнинг ягона солиқ тўловидан 5 йил муддатга озод қилинади.

Бундан ташқари, белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатга асосан тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, мебель ва инвентарлар, қурилиш материаллари ва бошқа материаллар эса божхона божлари тўланишидан 2026 йил 1 мартга қадар озод этилиши белгиланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган меҳмонхонага оид турли қурилиш ва жиҳозлаш материалларини мамлакатга божхона тўловларисиз (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) олиб кириш имтиёзи, амалдаги тартибга кўра, 5 йил муддатга берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг