Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эртага айрим ҳудудларда қор ёғади

Эртага айрим ҳудудларда қор ёғади

Фото: Xabar.uz

Республика Гидрометеорология маркази хабар беришича, эртага, 12 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1—3 даража илиқ, кундузи 8—10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 10—15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 10—15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 10—15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 10—15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 10—15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 10—15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг