Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода саксовулни беаёв кесганлар қўлга олинди

Бухорода саксовулни беаёв кесганлар қўлга олинди

Фото: Телеграм/Ekologuz

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 2 сентябр куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассис ва инспекторлари, Шофиркон Давлат Ўрмон хўжалиги ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор экологик рейд тадбири даврида Т-28 тракторида 2 тиркамада саксовул ўсимлиги ноқонуний тарзда ташиб кетилаётган ҳолати аниқлашган.

Ушбу содир этилган қонунбузарлик юзасидан қонунбузар фуқарога нисбатан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, транспотр воситаси Шофиркон туман жарима майдончасига вақтинча ушлаб туриш учун қўйилди.

Шофиркон туман Давлат Ўрмон хўжалигининг 06.09.2019 йилдаги №209 сонли хатига асосан тупланган материаллар МЖтКнинг 261-моддаси асосида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Шофиркон туман инспекцияси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ҳуқуқбузарлик Вардонзе МФЙ Вардонзе қишлоғида яшовчи фуқаро Мухиддинов Дилшод томонидан содир этилган бўлиб, унга нисбатан №0000526 сонли баённома расмийлатирилиб МЖТК нинг 79 модда 1-қисми қўлланлиб маъмурий жарима ундирилди. Ноқонуний кесилган саксовуллар ўрмон фонди ерларидан кесилганлиги инобатга олиниб, етказилган зарар ўрмон хўжалиги хисобига ундирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг