Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош вазир котибияти раҳбарига ўринбосарлар тайинланди

Бош вазир котибияти раҳбарига ўринбосарлар тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Нусратбек Давронқулович Тўйчиев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Даврон Наримович Қаландаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Шуҳрат Муҳамаджонович Содиқов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош вазир котибияти раҳбари тайинлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг