Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бурун ювишда нималарга эҳтиёт бўлиши керак? Шифокор огоҳлантирди

Бурун ювишда нималарга эҳтиёт бўлиши керак? Шифокор огоҳлантирди

Фото: Xabar.uz

Шамоллаш туфайли бурун оқиши ёки аллергик ринитдан азият чекаётган аксарият беморларга шифокор бурун ювиш муолажасини тавсия этади.

Хўш, мазкур даволаш усулининг самараси қандай? У кимларга мумкин эмас?

Шу каби саволларга тиббиёт фанлари номзоди Дурдона Алимова жавоб берди.

Бурун ювиш — терапевтик ёки гигиеник муолажа бўлиб, куз-қиш мавсумида тананинг юқумли касалликларга чидамлилигини ошириш, инфекцияларнинг олдини олиш, даволаш, бурунни тозалаш ва намлаш мақсадида ўтказилади, — дейди мутахассис. — Бунинг учун махсус эритмалардан фойдаланилади. Ушбу муолажанинг бир неча ижобий самараси бор.

Жумладан:

- шиллиқ қаватдаги яллиғланиш жараёнларини бартараф этади;

- томоқ ва ҳалқумда патоген микрофлоранинг кўпайиши ва унга кириб боришини (шу жумладан томоқ оғриғи ва ларингит ривожланишининг олдини олиш) тўхтатади ;

- бурун йўлларини йирингли секрециялар ва шилимшиқлардан тозалайди;

- бурун шиллиқ қаватига тўғридан-тўғри таъсир қилиши керак бўлган дориларнинг самарадорлигини оширади;

- бурун ёндош бўшлиқларининг бактериал инфекцияси туфайли яллиғланиши ва шиллиқ қавати шишини бартараф этади;

- операциядан кейин реабилитация даврини қисқартиради;

- грипп, коронавирус инфекцияси ва бошқалар билан касалланиш хавфи юқори бўлган даврда маҳаллий иммунитетни оширади ва ҳоказо.

Бундан ташқари, мазкур даволаш усули ўсимликларнинг гуллаш даври ёки аллергенлар билан алоқа қилиш муқаррар бўлган беморларга мутахассис томонидан тавсия этилиши мумкин.

Ушбу муолажани бурнидан мунтазам қон кетадиган, шиллиқ қаватларнинг кучли шиши, эпилептик тутқаноқлар, руҳий касалликлар, бурун йўлларининг обструкцияси, бурун тўсиғининг шикастланиши ёки эгрилиги, аллергик реакция ва эритманинг таркибий қисмларига нисбатан кучли сезгирлиги бор беморларга эҳтиёткорлик билан бажариш тавсия қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг