Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИВ ходимларига «наркоман»ларни даволанишга мажбурлаш ваколати бериляпти

ИИВ ходимларига «наркоман»ларни даволанишга мажбурлаш ваколати бериляпти

Сенаторлар «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар ва қўшимча киритишга доир ҳужжатни маъқуллади.

Сенаторларнинг таъкидлашича, бугунги кунгача наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш фақатгина наркология муассасалари ва оила аъзоларининг (қариндошларининг) илтимосномаларига асосан амалга ошириб келинган. Айни пайтда эса ички ишлар органларининг ташаббусига кўра ҳам ушбу ишларни расмийлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Шу муносабат билан мазкур Қонунга ички ишлар органларига наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материалларни расмийлаштириш ваколати берилишини, шунингдек, мазкур материалларни тайёрлаш тартиби белгиланишини назарда тутувчи тегишли ўзгартишлар киритиляпти.

Шунингдек, фуқароларнинг наркологик текширувдан ўтказилишини, маслаҳат берилишини, ташхис қўйилишини, наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг амбулатория ва стационар шароитларда даволанишини ҳамда тиббий-ижтимоий реабилитация қилинишини давлат кафолатлаши белгилаб қўйилмоқда.

Бундан ташқари, наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволаш заруриятини аниқлаш билан боғлиқ барча клиник текширувлар наркология диспансерининг ўзида, зарур ҳолларда эса тегишли мутахассислар мавжуд бўлган бошқа тиббиёт муассасаларида ҳам ўтказилиши ҳақидаги норма киритиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг