Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Баҳодир Қурбоновга юксак ҳарбий унвон берилди

Баҳодир Қурбоновга юксак ҳарбий унвон берилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновга генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилди. Бу ҳақда «Kun.uz» маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 13 январь куни президент Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланганди. 14 январь куни мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросим иштирокчилари орасида Баҳодир Қурбонов ҳам бор эди.

Баҳодир Қурбонов 2015—2018 йилларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган. 2018 йил февралида у генерал майор ҳарбий унвонини олиб, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимида иш бошлаган. 2019 йил февралида эса Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланганди.

Маълумот учун, генерал-лейтенант ҳарбий унвони Ўзбекистонда даражаси жиҳатидан армия генерали ва генерал-полковник унвонларидан кейин 3-ўринда туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг