Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мудофаа вазири Покистон ҳарбий делегациясини қабул қилди

Мудофаа вазири Покистон ҳарбий делегациясини қабул қилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бугун, 20 февраль куни Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратида Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-майор Баҳодир Қурбонов Покистон Қуруқликдаги қўшинлари Бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант генерал-лейтенант Надим Раза бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Икки мамлакат мудофаа идоралари ўзаро ҳамкорлик муносабатларини янги босқичга кўтариш, манфаатли алоқаларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

21 февраль куни Тошкенда Марказий ва Жанубий Осиё Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиқларининг навбатидаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Покистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон қуролли кучлари бош штаби бошлиқлари, Қирғизистон Республикаси қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари, АҚШ Қуролли Кучлари ЦЕНТКОМ қўмондони иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг