Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги «Йилнинг энг яхши»ларини аниқлади

Адлия вазирлиги «Йилнинг энг яхши»ларини аниқлади

Фото:Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги томонидан Самарқанд вилоятида ўтказилаётган «Йилнинг энг яхши адлия ходими» ҳамда «Йилнинг энг яхши адлия бўлими» Республика кўрик танлови ғолиблари аниқланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, «Йилнинг энг яхши адлия ходими» номинацияси бўйича биринчи ўринни Тошкент вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Миршаев Умид Олимович;

- иккинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бош маслаҳатчиси Алдабергенов Исатай Маратович,

- учинчи ўринни Андижон вилоят адлия бошқармаси Хуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Эркинов Аъзамжон Азимжон ўғли қўлга киритди.

«Йилнинг энг яхши адлия бўлими» номинацияси бўйича:

- биринчи ўринни Фарғона вилояти Қувасой шаҳар адлия бўлими,

- иккинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани адлия бўлими ,

- учинчи ўринни, Самарқанд вилояти Нарпай туман адлия бўлими қўлга киритди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг