Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади

Президент бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг  «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида» фармони эълон қилинди. Унга кўра, «Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган хотин-қизларни муносиб тақдирлаш мақсадида» қуйидагилар мукофотланди:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Аннакличева Гулистан Ахмедовна - «Қорақалпоқ адабиёти» газетаси бош муҳаррири, Қорақалпоғистон Республикаси

Бағишова Билимхон Алимбековна - Чортоқ туманидаги «Соз-сой» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Наманган вилояти

Жўрақулова Рано Муҳамеджановна - Самарқанд вилояти мусиқали драма театрининг драма артисти

Рахимова Гулоро - Хоразм вилояти мусиқали драма театрининг етакчи саҳна устаси

Рахимова Райхон Абдурасуловна - Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курси директори

Эгамбердиева Тургуной Ахамаджоновна - Фарғона давлат университетининг Ўзбекистон тарихи кафедраси профессори, Фарғона вилояти

 

«Дўстлик» ордени билан

Аймуратова Лиза Айтмуратовна - «Қуўаниш жарма» ирригация тизими бошқармаси муҳандис-гидротехниги, Қорақалпоғистон Республикаси

Аслонова Эмма Сергеевна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси

Ахмедова Махсума Тўхтамуродовна - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

Бахрамова Ризвон Ахроровна - Бухоро вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, бош отинойиси

Вохидова Матлубахон Маноновна - Сўх туманидаги «Мулки Бовоҳид» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Фарғона вилояти

Джакеева Замира Дербисовна - Томди тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи, Навоий вилояти

Джуралиева Азамат Тураевна - Термиз туманидаги «Темур бобо» фермер хўжалиги агрономи, Сурхондарё вилояти

Дўлибоева Барчиной Абдурасуловна - Бахмал туманидаги «Барлос» фольклор жамоаси бадиий раҳбари, Жиззах вилояти

Есимханова Регина Александровна - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Тошкент юк вагон депоси вагон йиғув цехи кран машинисти

Зянгурова Рузалия Шафкатовна - Сирдарё вилояти ихтисослаштирилган спорт мактабининг енгил атлетика бўйича мураббийси

Искандарова Роза Рахмановна - Ўзбекистон давлат хореография академиясининг хореография педагогикаси кафедраси доценти

Каюмова Маликахон Абдурахимовна - Поп туманидаги «Papfen» масъулияти чекланган жамияти оператори, Наманган вилояти

Мурадова Гулзира Сариевна - Миришкор туманидаги «Янги Миришкор агропилла» масъулияти чекланган жамияти пиллачиси, Қашқадарё вилояти

Сергеева Юлия Владимировна - Ўрта Чирчиқ туманидаги «Ким Пен Хва чорва» фермер хўжалиги бошлиғи, Тошкент вилояти

Хамроева Гулноза Маматмуратовна - Пастдарғом туманидаги 8-оилавий болалар уйи раҳбари, Самарқанд вилояти

Ходжаева Сайёра Атахановна - Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори

Шерова Саодат Отажановна  - Шовот туманидаги «Шовот қалъа биосервис» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Хоразм вилояти

Эргазиева Майрамхон Сатволдиевна - «Ҳунарманд» уюшмасининг Андижон вилояти бошқармаси аъзоси, дўппидўз

Ягафарова Наиля Мунировна - «12-трест» акциядорлик жамиятининг архитекторлар ва дизайнерлар бўлими етакчи архитектори, Тошкент шаҳри

 

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Бафоева Сидиқа Хамроевна - Когон шаҳридаги «Арабхона» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Бухоро вилояти

Норбаева Зеваржон Тангрибергановна - Қўшкўпир туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг кимё фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Ташматова Зулфия Азизовна - Чилонзор туманидаги «Кўркам» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Тошкент шаҳри

 

II даражали «Саломатлик» ордени билан

Буриева Шарофат - Пахтачи туманидаги «Ҳакимқул» оилавий шифокорлик пункти мудири, Самарқанд вилояти

Нормуродова Маърифат Эгамуродовна - Шеробод туманидаги «Euro Med Plus» диагностика ва даволаш маркази раҳбари, Сурхондарё вилояти

Холбоева Гулноз Бахадировна - Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси анестезиолог- реаниматологи

 

«Соғлом турмуш» медали билан

Азимова Рано Исмаилжановна - Хонобод шаҳридаги «Кампирровот» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Андижон вилояти

Халикова Ольга Андреевна - Юқори Чирчиқ тумани спорт мактаби директори, Тошкент вилояти

 

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Имамова Юлдуз Алланазаровна - Жарқўрғон тумани ички ишлар бўлимининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, Сурхондарё вилояти

Расулова Гулбахор Обидовна - Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармасининг 2-ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, Жиззах вилояти

 

«Келажак бунёдкори» медали билан

Атаджанова Дилдора Адилбек қизи - Сергели туманидаги «Dalatech Systems» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент шаҳри

Маматмўминова Иқбол Эркин қизи - Шўрчи тумани «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Сурхондарё вилояти

Машрабова Мухлиса Алижон қизи - Андижон давлат университетининг санъатшунослик факультети 4-босқич талабаси, Андижон вилояти

Худойбердиева Малика Валижон қизи - Учқудуқ тумани «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Навоий вилояти

 

«Шуҳрат» медали билан

Абдуғофурова Ферузахон Тожиматовна - Булоқбоши туманидаги «Тўлан файз» масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти

Абдукаримова Саодат Жуманазаровна - Янгиариқ тумани «Янгиариқ» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Хоразм вилояти

Аметова Гаухар Гулмуратовна - «Тахиатош иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамиятининг бўлим муҳандиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Атоева Раҳима Камоловна - Халқ депутатлари Ромитан тумани Кенгаши котибияти мудири, Бухоро вилояти

Ачилова Фируза Курбановна - Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали логистикада ахборот технологиялари кафедраси доценти, Қашқадарё вилояти

Бобокулова Гулнора Норматовна - Жиззах шаҳридаги «Зилол» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Жиззах вилояти

Гиёзова Инобат Сулаймоновна - Паркент туманидаги «Кумушкон саховати» оилавий туризм корхонаси директори, Тошкент вилояти

Дулабова Нафиса Юсуповна - Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг регионал ва рудали геология бўлими бошлиғи

Жуманазарова Гулчехира Жумахметовна - Кегейли тумани «Халқобод» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Исмоилова Мамлакат Норқуловна - «Навоий иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамиятининг марказий таъмирлаш цехи кран машинисти, Навоий вилояти

Исраилова Буайшахон Абдурасуловна - Учқўрғон туманидаги «Uchkurgan Textile» масъулияти чекланган жамиятининг «John Deere» пахта терим комбайни механизатори, Наманган вилояти

Ишонқулова Дилрабо Сайфиевна - Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг цех қурилмаси кузатувчиси, Қашқадарё вилояти

Каримбердиева Дилбар Зиятдиновна - Тўрткўл туманидаги «Аяз юрт» оилавий туризм корхонаси директори, Қорақалпоғистон Республикаси

Кошипжонова Уктамхон Салимовна - Тошлоқ туманидаги «Zamin Aziya Farm» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Фарғона вилояти

Курбанова Мунаввара Абдужаббаровна - Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг тил назарияси кафедраси доценти

Кучкарова Сайёра Юлдашевна - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Рух заводи вельцлаш цехи шихталовчиси, Тошкент вилояти

Қодирова Нодира Ғофуровна - Риштон туманидаги «Олимжон Илёсбек» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Фарғона вилояти

Мирмахсудова Тамара Наркуловна - Ўзбекистон давлат драма театрининг драма артисти

Негматова Улугой Мусановна - Сардоба тумани телекоммуникация боғламасининг станция иншоотлари гуруҳи алоқа электр механиги, Сирдарё вилояти

Нуриддинова Манзура Тошқуловна - «Навоийуран» давлат корхонасининг «Учқудуқ» ишлаб чиқариш майдони геотехнологик кони аппаратчиси, Навоий вилояти

Патхитдинова Шахназа Абдалиевна - «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг электрда пўлат эритиш цехи кран машинисти, Тошкент вилояти

Примова Холида Анорбоевна - Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали ахборот технологиялари кафедраси профессори, Самарқанд вилояти

Пулатова Сабохат Усмановна - Бухоро муҳандислик-технология институтининг тикувчилик саноатида инновацион технологиялар кафедраси профессори, Бухоро вилояти

Рузиева Дилором Мухитдиновна - «Ҳунарманд» уюшмасининг Бухоро вилояти бошқармаси аъзоси, зардўз

Сохибова Хусниобод Махаммадовна - Асака туманидаги 16-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

Супиева Зиёда Мирхакимовна - Шайхонтоҳур туманидаги «Lotus Gaz Invest» масъулияти чекланган жамиятининг минорали кран машинисти, Тошкент шаҳри

Тошматова Хакимахон Рахимжоновна - Наманган шаҳридаги «Mega Star Flowers» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Наманган вилояти

Тўйчиева Шохиста Холбоевна - Нурота туманидаги «Нурота қоракўл наслчилик» масъулияти чекланган жамияти бош чўпони, Навоий вилояти

Тураева Қундуз Хаитовна - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Қарши минтақавий темир йўл узели» унитар корхонаси катта электр механиги, Қашқадарё вилояти

Худайназарова Малохат Журамурадовна - Янгиер шаҳридаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи фарроши, Сирдарё вилояти

Шамаликова Дилфуза Шаюнусовна - «Ғунча» журнали бош муҳаррири

Шукурова Этибар Миразизовна - Тошкент шаҳри ободонлаштириш бош бошқармасининг марказий майдонларни ободонлаштиришга ихтисослаштирилган бошқармаси ишчиси

Эгамбердиева Хуршида Примкуловна - Боёвут туманидаги «Ibrat aсademy» ўқув маркази раҳбари, Сирдарё вилояти

Юлборсова Мотлуба Омоновна - «Ўзйўлкўприк» кластерининг Фарғона вилояти филиали йўл бўлими ишчиси

Якубова Шарапат Манноновна - Шароф Рашидов тумани ободонлаштириш бошқармаси ҳудуд тозаловчиси, Жиззах вилояти

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг