Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1 майдан кучга кирадиган янги йўл белгилари билан танишинг

1 майдан кучга кирадиган янги йўл белгилари билан танишинг

Эртага, 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда янги йўл ҳаракати қоидалари ва шу билан бирга янги йўл белгилари ҳам кучга киради.

Янги йўл белгилари:

  • 5.15.1 - пуллик тўхтаб туриш жойи;
  • 5.12.2 - Ерусти автомобиль қўйиш жойи;
  • 5.15.3 - Ерости автомобиль қўйиш жойи;
  • 5.15.4 - Электрокар қўйиш жойи;
  • 6.16 - Чўмилиш ҳавзаси;
  • 6.17 - Ички ишлар бўлими;
  • 6.18 - Радио алоқаси;
  • 6.19 - Жоме масжиди;
  • 6.20 - Черков;
  • 6.21 - Ибодатхона;
  • 6.22 - Темир йўл вокзали;
  • 6.23 - Аэропорт;
  • 6.24 - Бозор;
  • 6.25 - Туристик ахборот маркази;
  • 6.26 - Қўриқхона;
  • 6.27 - Манзарали жой;
  • 6.28 - Меъморлик ёдгорлиги.

Шунингдек, 1 майдан ҳайдовчи ва йўловчи учун камар тақиш мажбурий бўлади. Эсингизда бўлса, Xabar.uz таҳририяти айни шу масалага тўхталиб, камар тақмаганда ким жазоланиши — ҳайдовчими ёки йўловчи, деган масалани кўтариб чиққанди. Кейинроқ йўловчининг ўзи айбдор бўлиши ҳақида расмий изоҳ берилган ва жарима миқдори ҳам айтилганди: базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/2 қисми, яъни ҳозирги кунда бу 135 минг сўм.

Аммо Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда олд ўриндиқда ўтирган йўловчи хавфсизлик камари тақмагани учун ҳеч қандай жавобгарлик йўқлиги сабабли жаримани тўламасликка ҳақлидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг