Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ таълими тизимига ойлик тўлаш учун 12 трлн. сўмдан ортиқ маблағ сарфланган

Халқ таълими тизимига ойлик тўлаш учун 12 трлн. сўмдан ортиқ маблағ сарфланган

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий соҳа ходимларининг иш ҳақи тўловига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва уларнинг миқдорлари тўғрисида жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш мақсадида Молия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилди.

2018 йилда ижтимоий соҳани молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 35 034 млрд. сўм ажратилган бўлиб, шундан 68 фоизи иш ҳақи тўловлари учун йўналтирилган. Жумладан, иш ҳақи тўловлари қуйидагича тақсимланган:

халқ таълимига – 12 169,8 млрд. сўм;

олий ва ўрта махсус таълимга – 4 007,9 млрд. сўм;

соғлиқни сақлашга – 6 835,3 млрд. сўм;

маданият ва спортга – 741,5 млрд. сўм.

Бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларнинг иш ҳақлари (базавий) тариф ставкаларидан, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловлардан иборат.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг