Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қайси вилоятларда ойлик маош юқори экани маълум қилинди

Қайси вилоятларда ойлик маош юқори экани маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 4,4 миллион сўмни ташкил этди.

Статистика агентлигига кўра, 2023 йилнинг январ-сентябр ойларида қайд этилган мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,1 фоизга ошган.

Ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида кузатилди — қарийб 7,2 миллион сўм. Ундан кейинги ўринларни Навоий (5,7 миллион сўм) ва Тошкент вилоятлари (4,4 миллион сўм) эгаллади.

Энг кам ўртача ойлик иш ҳақи Қашқадарё вилоятига тўғри келади — 3,2 миллион сўм. Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ҳамда Наманган вилоятларида ҳам паст кўрсаткич кузатилган.

Ҳудудлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақи қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри — 7 186 900;
  • Навоий вилояти — 5 750 300;
  • Тошкент вилояти — 4 419 200;
  • Андижон вилояти — 3 850 400;
  • Бухоро вилояти — 3 785 800;
  • Хоразм вилояти — 3 649 300;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 3 638 200;
  • Сирдарё вилояти — 3 533 600;
  • Жиззах вилояти — 3 388 400;
  • Фарғона вилояти — 3 340 400;
  • Сурхондарё вилояти — 3 314 200;
  • Самарқанд вилояти — 3 298 900;
  • Наманган вилояти — 3 258 800;
  • Қашқадарё вилояти — 3 200 800.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи молия ва суғурта соҳасига тўғри келиб, 12,7 миллион сўмни ташкил этди. 

Таълим (3 миллион сўм) ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (2,9 миллион сўм) бошқа соҳаларга нисбатан қуйи поғоналарда қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг