Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сувчилар мактабида иккинчи мавсум бошланди

Сувчилар мактабида иккинчи мавсум бошланди

«Агробанк» ҳомийлигида ташкил этилган ва давомли лойиҳага айланган «Сувчилар мактаби»нинг иккинчи босқичига ҳам старт берилди.

Президент ҳузуридаги «Сув хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш» масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида «Сувчилар мактаби» ташкил этиш бўйича топшириқ берилган эди.

Амалга оширилган бу лойиҳанинг 1-мавсуми якунланиб, иккинчи босқич ҳам старт олди. Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти, миллий тадқиқот университети ҳамда Агробанк ҳамкорлигида ташкил этилган бу лойиҳа қишлоқ хўжалиги ва суғориш тизимлари билан боғлиқ бўлган кадрларга керакли билимларни бериш, сувдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш мақсадида ташкил этилди.

Лойиҳада сувчилар, фермер хўжалиги бошлиқ ва ишчи ходимларига керакли билимлар берилиб, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда сувни тежаш, унга қайта тикланмайдиган ресурс сифатида қараш ва эътиборли бўлиш бўйича тушунча шакллантириш мақсад қилинган.

Бу ўқув курслари билан боғлиқ харажатлар Агробанк томонидан молиялаштирилади ва ҳудудлар учун микроавтобуслар ажратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг