Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жамшид Қўчқоров электр энергияси нархи нега ошаётганини айтди

Жамшид Қўчқоров электр энергияси нархи нега ошаётганини айтди

Фото: «Xabar.uz»

Молия вазирлиги ғазначилигида «Ёқилғи энергетика соҳасидаги ислоҳотлар самарадорликка эришиш учун шароит яратиш асосида ижтимоий масъулиятни кучайтириш» мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда «Xabar.uz» мухбири ҳам қатнашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоров электр энергияси нархи ўсиши сабабларини изоҳлади.

«Ўзбекистонда ҳар йили ўрта ҳисобда 64 миллиард КВТ/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Шундан 83 фоизи табиий газни ишлатиш орқали. Иссиқлик электростанциялари ва иссиқлик электроцентралларида 1 КВТ/соат элект-энергиясининг ишлаб чиқариш таннархи 193,2 сўмни ташкил этади, сотиш нархи эса – 228,6 сўм, қўшилган қиймат солиғини чиқариб ташлаганда 190,5 сўм. Демак, ҳар бир КВТ/соат электр-энергиясини сотишдан “Ўзбекэнерго” АЖ 2,7 сўм зарар кўради», — деб айтган Қўчқоров.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг