Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Ўзбекистонга келди (фото)

Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Ўзбекистонга келди (фото)

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурия айни кунларда ташриф билан юртимизда бўлиб турибди. Бугун у Давлат божхона қўмитаси шахсий таркиби билан учрашувда қатнашди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Видеоконференция тарзида бўлиб ўтган тадбирда Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари,  «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси, Миллий кинология маркази ва Божхона институти шахсий таркиби ҳам масофадан туриб иштирок этишди.

Давлат божхона хизмати органларида ўрнак кўрсатиб хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ фаол ходимларга шахсан Жахон божхона ташкилоти Бош котиби томонидан имзоланган нуфузли сертификатлар тантанали равишда топширилди. Шунингдек,   Микурия «Божхона тарихи» музейи билан танишди.

Давлат божхона қўмитасининг Божхона экспертизаси ва ТИФ товарлар номенклатурасини юритиш бошқармаси қошидаги лаборатория фаолияти меҳмонда катта таассурот қолдирди.

Аввалроқ. божхона қўмитаси Тошкентда шер болаларини сотаётган кишилар ушлангани ҳақида хабар берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг