Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Божхоначилар ертўлада пулга ўраб сақланган марихуанани топди

Божхоначилар ертўлада пулга ўраб сақланган марихуанани топди

Гиёҳвандлик воситаларининг яширин савдосига ва ноқонуний тарзда сақланишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Андижон шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро М.А.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс яшаш хонадонининг ертўласида 1000 сўмлик купюрага ўралган 2,52 грамм «марихуана» гиёҳвандлик воситасини сақлаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Манба: customs.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг