Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тушунтириш хатини қўлда ёзиш керакми ёки компьютерда?

Тушунтириш хатини қўлда ёзиш керакми ёки компьютерда?

Тушунтириш хати – интизомнинг бузилишига доир ҳар қандай факт ва ходисанинг (иш жойида йўқлиги, кечикиш, меҳнат вазифаларини бузиш, иш берувчининг мулкига зарар етказиш ва бошқалар) сабабларини ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик) иштирокчиси томонидан тушунтириб берувчи ҳужжатдир.

Тушунтириш хати одатда қўл билан ёзилиши мақсадга мувофиқ, қабул қилувчи уни талаб қилган масъул шахс бўлади.

Тушунтириш хатининг шаклига (қўлда ёки компьютерда ёзилишига) нисбатан қонун ҳужжатларида ҳеч қандай талаб белгиланмаган. Шунинг учун маълум бир ташкилотларда қабул қилинган иш юритиш шаклига мувофиқ тушунтириш хати компютерда ҳам ёзилиши мумкин.

Тушунтириш хатига қўйилган талаблар оддий, яъни тушунтириш хатлари:

➖ умумий сўз бирикмасидан иборат бўлмаслиги керак, тушунтириш хатининг матни расмий иш юритуви қоидаларига мувофиқ тайёрланади;
➖ тушунтириш хатида кўрсатилган маълумотлар ишончли ва зарур ҳолларда исботланиши керак;
➖ ҳар қандай ҳолатда ходимнинг ўзи томонидан ва унинг номидан ёзилиши зарур;
➖ ходим томонидан имзоланиши ва хатда ёзилган вақти кўрсатилиши шарт.

Амалдаги қонунчиликка кўра, фақатгина иш берувчи ходимдан тушунтириш талаб қилиши мумкин.
Шу билан бирга, амалиётга мувофиқ иш берувчи ходимдан муайян бир меҳнат интизомининг бузилиши юзасидан тушунтириш хати сўраш тўғрисида кадрлар хизматига кўрсатма бериши мумкин.

Яъни кадрлар хизмати айнан иш берувчининг кўрсатмаси ёки фармойиши билан ходимдан тушунтириш хати сўрайди ва бу ҳолатда ходимга иш берувчининг кўрсатмаси ёки фаромойишини айнан намойиш қилиш мақсадга мувофиқ.

Ходим тушунтириш хати ёзиб беришдан бош тортиши ва бу ҳаракатни қилишни кескин рад этиши ҳам мумкин.

Бу ҳолатда, мавжуд меҳнат интизомининг бузилиши фактида ходимнинг иштироки ва унинг айбли ёки айбсизлиги қандай аниқланади?

Биринчи навбатда, юқоридаги ўринларда келтириб ўтганимиздек, ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортганлиги тўғрисида далолатнома тузиш керак бўлади.

Шу билан бирга, содир этилган ножўя хатти-ҳаракатни ушбу ҳаракатнинг гувоҳи ва иштирокчиси бўлган бўлган ходимлар иштирокида тузилган «меҳнат интизомининг бузилиши тўғрисидаги далолатнома»асосида расмийлаштириш, унда меҳнат интизомининг бузилганлиги ва ушбу интизом айнан ким томонидан бузилганлиги, узрли ёки узрсиз сабаблар каби муҳим маълумотлар кўрсатилиши лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг