Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёлғиз кексалар ҳар ой қайси озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади?

Ёлғиз кексалар ҳар ой қайси озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади?

Фото: «Google.com»

Қонунчиликда парваришга муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар ҳар ойда керакли маҳсулотлар билан таъминлаб борилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда адлия вазирлиги каналида яна бир бор эслатиб ўтилди.

Унга кўра, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар ҳар ойда қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминланади:

– ун (олий нав) – 3 кг;
– гуруч – 1 кг;
– гречка ёрмаси – 0,5;
– макарон маҳсулотлари – 0,5 кг;
– мол гўшти (суяксиз) – 1 кг;
– хонаки парранда гўшти – 1 кг;
– сариёғ – 0,2 кг;
– тухум (дона) – 15 дона;
– қанд-шакар – 1 кг;
– кунгабоқар ёғи – 1 литр;
– кўк ёки қора чой – 0,2 кг;
– атирсовун – 0,1 кг;
– кирсовун (65%) – 0,2 кг;
– кир ювиш порошоги – 0,15 кг;
– катта ёшдагилар учун таглик газмол – 8 дона.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг