Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёда йирик миқдордаги контрафакт дори-дармон ушлаб қолинди

Сирдарёда йирик миқдордаги контрафакт дори-дармон ушлаб қолинди

Сирдарё вилоятида жами суммаси 1,8 млрд сўмдан ортиқ 108 138 дона тамаки маҳсулоти ва 657 қадоқ контрафакт дори-дармон қўлга олинди.

Контрабандага қарши кураш департаменти ходимлари ўтказган тезкор-қидирув тадбири чоғида аввалда кузатувда бўлган «Мерседес-Бенц-Вито» юк машинаси қўлга олинди. Автомобиль юкхонасида 39 301 қути акцизсиз тамаки маҳсулоти аниқланди. Бундан ташқари, гумонланувчининг уйида тинтув ўтказилганда, яна 68 837 қути ноқонуний сигарет ва 657 қадоқ дори-дармон топилди. Мусодара этилган товарнинг умумий қиймати 1 млрд 876,1 млн сўмни ташкил қилди.

Ушбу факт бўйича жиноий иш қўзғатилди, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда сотиладиган ҳар тўртинчи тамаки маҳсулоти ноқонуний саналади. Бу ҳалокатли вазият бўлиб, шошилинч чораларни талаб этади. Фарғона вилоятида муаммо айниқса кескинлигича қолмоқда – бу ерда ҳар иккинчи сигарет ноқонуний сотилмоқда, бу эса қора иқтисодиёт ўсишига олиб келади. 2022 йилда ноқонуний савдонинг бундай даражаси Кения (26%), Камерун (26%), Гондурас (24%) ва Колумбия (23%) каби мамлакатларда қайд этилган.

Бу йўналишда Божхона қўмитасининг ишлари кўзга ташланиб бормоқда. Жорий йилнинг биринчи 6 ойида 1,6 млн қути ноқонуний сигарет қўлга олинди, бу бутун бошли 2022 йил натижаларига қиёслагудек. Бу ҳол муаммонинг мудом ўсиб бораётган кўламини намойиш этади. Ноқонуний савдога қарши муваффақиятли курашда барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, бизнес ва жамиятнинг фаол жалб қилиниши асосий омил бўлиб хизмат қилади.

Бундан ташқари, яқинда акцизсиз тамаки маҳсулотини сотиш факти бўйича тезкор текширув олдидан бизнес-омбудсманни мажбурий хабардор қилиш бекор этилди. Бу эса виждонсиз сигарет сотувчиларнинг эркин ҳаётлари яқин орада ниҳоясига етишини англатади. Масъул органлар сифатида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ИИВ белгиланди.

Контрабанда – ҳаётнинг барча жабҳаларига дахл қилувчи комплекс муаммо. У Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мамлакатимизда кашандалар сонини камайтириш бўйича режаларини барбод қилади, давлат бюджетини зарур маблағлардан маҳрум қилади ва республикадаги инвестицион муҳитга салбий таъсир кўрсатади. Аксинча, ушбу ҳодисага қарши талаб даражасида кураш давлат бюджетига 2023 йилда тақрибан 400 млрд сўм келтириши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг