Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Расмий хабар. Тошкент вилоятида вояга етмаган болалар жасади топилгани ҳақидаги маълумот — ёлғон

Расмий хабар. Тошкент вилоятида вояга етмаган болалар жасади топилгани ҳақидаги маълумот — ёлғон

Фото: ИИББ

Интернет тармоғида ва Telegram мессенджерида Тошкент вилояти ҳудудида вояга етмаган болаларнинг жасадлари ички органлари бўлмаган ҳолатда топилганлиги ҳақидаги маълумот тарқамоқда. ИИББ матбуот хизмати бу хабарларга расмий изоҳ берди.

Ушбу маълумотлар ҳақиқатдан йироқ. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаракатланиб юрган ва вояга етмаганларга қизиқиш билдирувчи жиноятчи пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарларда ҳам асос йўқ.

Тошкент шаҳар ИИББ асоссиз маълумотларни тарқатиб, ваҳима ўйғотаётган кимсаларнинг шахсларини аниқлаш бўйича чора кўрмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, сиздан миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Ваҳима ва миш-мишлар манбаи бўлманг. Агарда сизда бирор-бир маълумот бўлса, Тошкент шаҳар ИИББнинг матбуот-хизмати билан боғланиб, уни аниқлаштириб олинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг